“Барселона” Каталония дербисида очко йўқотди

Испания чемпионатининг 19-туридан ўрин олган “Эспаньол” – “Барселона” учрашуви ўзя кунига етди. Унда жанговар дуранг қайд этилди.

Учрашувнинг 23-дақиқасида Давид Лопес мезбонларни олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлим дебютида Луис Суарес мувозанатни тиклади.

59-дақиқада Артуро Видан Суареснинг узатмасидан кейин “Барса”ни олдинга олиб чиқди. 75-дақиқада Френки де Йонг иккинчи сариқ карточкасини олиб майдонни тарк этди. Сонданги устунликдан майдон эгалари фойдалана олишди. 88-дақиқада У Лэй ҳисобни тенглаштирди.

Шу тариқа, “Барселона” муҳим очколарни бой берди ва бунинг натижасида “Реал” очколар бўйича тенглашиб олди.

Ла Лига, 19-тур

Эспаньол – Барселона 2:2

Голлар: 1:0 – 23 Давид Лопес, 1:1 – 50 Суарес, 1:2 – 59 Видаль, 2:2 – 88 У Лэй.

Эспаньол – Диего Лопес, Давид Лопес (Итурраспе, 67), Налдо, Дидак Вила, Виктор Гомес (Варгас, 62), Мелендо (У Лэй, 74), Дардер, Хави Лопес, Рока, Эспиноса, Кальери.

Барселона – Нето, Альба, Пике, Серджи Роберто, Лангле, Ракитич (Видаль, 46), де Йонг, Бускетс, Суарес, Гризманн (Семеду, 80), Месси.

Огоҳлантиришлар: Хави Лопес (35), Рока (62), де Йонг (66).

Четлатиш: де Йонг (75).

Ўқилган: 2969
Барселона Испания чемпионати Эспаньол

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича