“Атлетико” ўзида “Леванте”дан устун келди

Испания чемпионатининг 19-туридан ўрин олган “Атлетико” – “Леванте” учрашуви ўзя кунига етди. “Ванда Метрополитано”да кечган баҳсда мезбонлар қийин ғалабани қўлга киритди.

Учрашувнинг 13-дақиқасида Анхел Корреа мадридликларни олдинга олиб чиққан бўлса, 16-дақиқада Рохер Марти мувозанатни тиклади. Орадан икки дақиқа ўтиб Фелипе яна мезбонларни олдинга олиб чиқди ва шу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади.

Ла Лига, 19-тур

Атлетико – Леванте 2:1 (2:1, 0:0)

Голлар: 1:0 – 13 Корреа, 1:1 – 16 Рохер Марти, 2:1 – 18 Фелипе.

Атлетико – Облак, Лоди (Витоло, 63), Хименес, Триппьер, Фелипе, Томас, Эррера, Корреа, Сауль, Жоау Феликс (Валера, 87), Мората.

Леванте – Фернандес, Кабако, Постиго, Тоньо, Коке, Кампанья, Рочина (Эрнани, 72), Барди, Радоя (Вукчевич, 85), Майораль (Моралес, 46), Рохер Марти.

Огоҳлантиришлар: Томас (27), Рочина (43), Кабако (52), Вукчевич (90).

Ўқилган: 1733
Атлетико М Испания чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича