15 ёшли бразилиялик футболчи Неймарнинг рекордини янгилади

"Освальдо" клуби ҳужумчиси Пабло Хуан "ПСЖ" тўпурари Неймарнинг ёшлигида қайд этган рекордини уришга эришди. Ушбу рекорд Сан-Паулонинг ёшлар кубогида қайд этилган.

Хуан 3 январь куни бўлган "Понте Прета"га қарши ўйинда иштирок этган. Майдонга тушган пайтда ҳужумчи 15 ёш 3 ой ва 24 кунлик бўлган эди. Шу тариқа у 2008 йили "Сантос" футболчиси бўлган ва 15 ёшу 11 ой бўлиб майдонга тушган Неймарнинг рекордини янгилади.

"Сан-Паулонинг ёшлар кубогида иштирок этиш менинг орзуим эди, чунки бу топ-клублар кузатадиган буюк мусобақа", - дейди Хуан.

Айтиб ўтиш жойизки, "Освальдо" ва "Понте Прета" ўртасида кечган баҳс Хуан жамоасининг 1:5 ҳисобдаги мағлубияти билан якунига етди.

Неймар ПСЖ Рекордлар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Либертадорес Кубоги. Иккинчи финалчи маълум бўлди
12:52
Неймар 3 ойдан сўнг илк маротаба майдонга тушди
10:23
Бразилия термаси Америка Кубогида оқ рангли либосда ўйнайди. Бунақаси 69 йилдан бери кузатилмаган (фото)
14:42
Ривалдо Мбаппе ҳақида: Ҳатто Месси, Роналду ёки Неймар ҳам 280 миллион евро турмайди
07:30