Клопп ЖЧ-2030нинг Англияда бўлиши ҳақида: Шимол – маҳалий футболнинг асоси саналади, ЖЧ ўйинлари шу ерда ўтказилиши керак

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп Англия бўлиши мумкин бўлган ЖЧ-2030ни қабул қиладиган шаҳарлар ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Шимол – Буюк Британия футболининг асоси саналади, у ЖЧда бўлиши керак.

Шубҳасиз бу нарса шимолий Англиянинг иқтисодига ижобий таъсир қилган бўлар эди.

Ушбу қарорларни ким қабул қилишини билмайман. Лондонда нечта катта стадионлар борлигини билмайман – "Уэмбли" ва "Тоттенхэм" стадиони билан иккита ёки учта. Бироқ ЖЧ бу мамлакатнинг барча ҳудудларини кўрсатувчи мусобақа.

Бизнинг ҳудуд – ҳақиқий футбол ўлкаси, шунинг учун ҳам Ливерпульда ЖЧ ўйинлари бўлиши керак", - дейди Клопп.

Англиянинг шимолини Ливерпуль, Манчестер, Нькасл-апон-Тайн, Лидс ва Йорк шаҳарлари ташкил қилади. Англия сўнгги маротаба халқаро мусобақа Европа чемпионатини 1996 йили қабул қилган эди.

Ўқилган: 19013
Жаҳон чемпионати Юрген Клопп

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича