Фабрегас Морено ҳақида: Ушбу мураббий "Барселона" мактабидан чиққан, ўйинчиларга осон бўлади

"Монако" клуби ярим ҳимоячиси Франсеск Фабрегас жамоанинг янги бош мураббийи Роберто Морено ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Мен Испания термасида ўйнаётган дўстларим билан кўп суҳбатлашаман. Уларнинг барчаси мураббийнинг ишлаш услуби ҳақида илиқ фикрлар билдиришди.

Морено маълумотни қабул қилишингиз учун ҳаракат қилади. Ушбу мураббий "Барселона" мактабидан чиққан ва мен у ерни яхши биламан.

Унинг ўз фалсафаси бор, бироқ шу билан бирга мавжуд ўйинчилари ва рақибларга мослашадиган мураббий. У сизнинг нима қилишингиз кераклигини жуда ҳам яхши тушунтира олади.

Энди биз Моренонинг фалсафасини майдонда қўллашимиз керак. Бу бироз вақт олади. Ўйлайманки бу футболчиларга ва айниқса ёшларга қўл келади", - дейди Фабрегас.

Ўқилган: 1971
Монако Сеск Фабрегас

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича