Ла Лига. "Севилья" ўз майдонида очко йўқотди ва аутсайдерлар тўқнашувида эса ғолиб аниқланмади

Испания чемпионатининг 19-тур учрашувларига старт берилди. Дастлабки кунда 2та ўйин ўтказилди.

"Вальядолид" клуби ўз майдонида "Леганес"ни қабул қилиб, 2:2 ҳисобида дуранг натижа қайд этди. Учрашувда мезбонлар сафида Унал дублга эришиб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

3-ўринда бораётган "Севилья" ҳам 2020 йилнинг дастлабки ўйинида очко йўқотди. Андалусиялик рақиб жамоаси футболчисининг автоголидан кейин мағлубиятдан қутулиб қолди. Шу тариқа, жамоа ўз ҳисобига бир очко ёзиб қўйди.

Ла Лига, 19-тур
Севилья - Атлетик - 1:1
Голлар: 0:1 – 15 Капа, 1:1 – 60, автогол Нуньес.

Вальядолид - Леганес - 2:2
Голлар: 0:1 – 4 Брэйтуэйт, 1:1 – 8 Унал, 1:2 – 13 Меса, 2:2 – 79 Унал.

Ўқилган: 1723
Атлетик Бильбао Испания чемпионати Севилья

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича