"Челси"нинг ижарадаги футболчисининг келажагига ойдинлик киритилди

"Челси"дан ижара асосида "Бёрнли"га йўл олган ярим ҳимоячи Даниел Дринкуотер яна Лондон клуби сафига қайтади.

Daily Star нашри хабар беришича, 29 ёшли хавбек ўтган йилнинг автуст ойида "Бёрнли" сафига ижара асосида кўчиб ўтганди. Бироқ футболчи ушбу жамоа сафида атига 2та ўйинда майдонга тушди. Натижада, "Бёрнли" раҳбарияти уни ортга қайтариб юборишни лозим топган.

Қолаверса, Дринкуотер сентябрда клуб машғулотларида жанжал кўтариб, раҳбариятнинг "қора рўйхати"га қўшилиб қолган эди.

Ўқилган: 976
Бёрнли Даниел Дринкуотер Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича