"Ньюкасл" клуби "Ливерпуль" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи

"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Адам Лаллана фаолиятини "Ньюкасл" клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.


Манбада ёзилишича, "Ньюкасл" 31 ёшли футболчини ўз таркибига қўшиб олиш бўйича таклиф билаг чиққан. Лаллананинг трансфер баҳоси 10 миллион фунт стерлингни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, унга "Саутгемптон" жамоаси ҳам қизиқиш билдирмоқда. Бироқ "Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп ушбу қишки трансферлар мавсумида Лалланани қўйиб юбормоқчи эмас.

Бу мавсумда Адам Лаллана АПЛ доирасида 10та учрашувда 1та гол урди ва 1та голли узатмани амалга оширди.

Ўқилган: 2035
Адам Лаллана Ливерпуль Ньюкасл

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича