Анчелотти "Ливерпуль"га қарши ўйин ҳақида: Биз 90 дақиқа ҳимояланмоқчи эмасмиз. Идеал ўйин кўрсатиш керак

"Эвертон" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Англия кубоги доирасида "Ливерпуль"га қарши ўйин борасида ўз фикр билан ўртоқлашди.

"Биз дунёнинг айни пайтдаги энг яхши жамоасига қарши ўйнашимиз керак бўлади. Улар клублар ўртасида жаҳон чемпиони бўлишди, уларни табриклайман.

Мен трансфер бозоридаги гаплар учун вақтимни сарфламоқчи эмасман, чунки мен бор кучимни ўйинчиларга қандай ўйнаш кераклигини тушунтириш учун ишлатмоқчиман.

"Эвертон" клуби сўнгги маротаба қўлга киритган соврини 1995 йилдаги Англия кубоги бўлган экан. Қийин бўлади. Бу оддий ҳол, бироқ қўрқувсиз ҳамма нарсани уддаласа бўлади.

Мен "Ливерпуль" клубининг қандай ўйнашини биламан. Бу ажойиб жамоа, ажойиб қарши ҳужумга эга, уларга қарши идеал ўйин кўрсатиш керак. Бутун 90 дақиқа давомида ҳимояланиш керак эмас. Биз ўзимизнинг футболни кўрсатиш учун ҳаракат қиламиз", - дейди Анчелотти.

Ўқилган: 728
Англия Кубоги Карло Анчелотти Ливерпуль Эвертон

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича