"Атлетико" қадрланмаган ҳужумчи АПЛга йўл олиши мумкин

"Рома" ҳужумчиси Никола Калинич тез орада АПЛ клуби "Ньюкасл"га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар бермоқда.

Аслида 31 ёшли ҳужумчи ҳуқуқий томондан "Атлетико"га тегишли ҳисобланади. Ёзда у "Рома"га ижарага берилганди. Бироқ у "Рома"да етарлича ўйин амалиётига эга бўлгани йўқ ва қишдаёқ ортига қайтиб кетиши кутилмоқда.

Бундан эса "Ньюкасл" унумли фойдаланмоқчи ва уни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Ўқилган: 1725
Атлетико М Никола Калинич Рома

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича