АПЛнинг икки клуби Рабьо учун курашмоқда

"Ювентус" ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sportmediaset нашри хабар бермоқда.

Манба ёзилишича, 24 ёшли хавбек хизматига "Арсенал" ва "Эвертон" жамоалари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Маълумот учун, икки клуб Рабьо трансферига 25 - 30 млн евро сарлашга тайёр.

Франциялик футболчи "Ювентус"да асосий таркибга киритилмаяпти. Шу туфайли у жамоасини ўзгартириш тарафдори бўлиб турибди.

Ўқилган: 830
Адриен Рабьо Арсенал Эвертон

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича