“Эспаньол” ярим ҳимоячиси Марк Рока Испаниянинг икки гранд клубининг назарига тушди.
Don Balon нашрининг хабар беришича, 23 ёшли футболчини “Реал” қишки трансферлар вақтида сотиб олишни режалаштирмоқда, бироқ “Барселона” ўзининг таклифи билан “қироллик клуби”ни режасини барбод қилмоқчи.
“Эспаньол” ўз футболчисини 40 млн еврога баҳоламоқда ва нархни тушуриш нияти йўқ.
Маълумот ўрнида, жорий мавсум Рока “Эспаньол” сафида 18 та ўйинда майдонга тушиб 2 та гол урди.
“Барселона” “Реал” режасини барбод қилмоқчи
Ўқилган: 2796