“Ливерпул” ўзида “Шеффилд Юнайтед”га имкон қолдирмади

Англия чемпионатининг 21-туридан ўрин олган “Ливерпул” – “Шеффилд Юнайтед” учрашуви ўз якунига етди. “Энфилд”да кечган баҳсда мезбонлар ғалабага эришди.

Учрашувнинг 4-дақиқасидаёқ Муҳаммад Салоҳ ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлим дебютида Садио Мане жамоасининг иккинчи голини урди.

Шу тариқа, “Ливерпул” ушбу ғалабадан кейин чемпионлик сари яна бир қадам ташлади. Битта захира ўйинига эга қизиллар энг яқин таъқибчиларини 13 очкога ортда қолдиришмоқда.

АПЛ, 21-тур

Ливерпуль – Шеффилд Юнайтед 2:0

Голлар: 1:0 – 4 Салах, 2:0 – 64 Мане.

Ливерпуль – Алиссон, Гомес, ван Дейк, Александер-Арнолд, Робертсон (Лаллана, 88), Хендерсон, Вейналдум, Милнер, Мане (Ориги, 78), Салоҳ, Фирмино.

Шеффилд Юнайтед – Хендерсон, Стивенс, Башем, Иган, Болдок, Ландстрем, Норвуд (Бешич, 78), Флек, О`Коннелл, Муссе (Макберни, 65), Макголдрик (Шарп, 66).

Ўқилган: 1326
Англия чемпионати Ливерпуль Шеффилд Юнайтед

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича