ФИФА офсайд қоидаларини ўзгартирмоқчи

ФИФА ўйиндан ташқари ҳолатни аниқлашдаги қоидаларни кескин равишда ўзгартирмоқчи.

Федерация эндиликда ҳужумчи ва ўйинчи орасида "очиқ оралиқ" бор бўлсагина ўйиндан ташқари ҳолат бўлишини муҳокама қилмоқда, деб маълумот бермоқда The Times нашри.

Агар ФИФА ушбу фикрни мақъул қилса, халқаро футбол кенгаши ассоциациясига (IFAB) таклиф юборади ва у ерда тест ва кейинчалик тасдиқлаш ишлари амалга оширилади.

Офсайд билан боғлиқ жиддий ўзгаришлар 1990 йилда амалга оширилган эди, ўшанда ҳужумчи ва ҳимоячи битта чизиқда бўлса ўйиндан ташқари ҳолат бўлмаслиги қабул қилинган.

"Очиқ оралиқ" тушунчаси дегани, бу ҳужумчи ва ҳимоячи бир чизиқда қўйилганда, уларнинг орасида озгина бўлса ҳам оралиқ борлиги тушунилади.

Ҳозирги футбол қоидаларида ҳужумчининг қўли ҳам ҳужумчидан олдинда турса, офсайд ҳолати аниқланади.

Ўқилган: 2883
ФИФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича