Месси ва Суарес жуфтлиги шакллангандан буён улар иккиси “Барса”нинг 70% голида қатнашди

Marca нашри Лео Месси ва Луис Суарес ҳужум жуфтлиги “Барселона”га нақадар муҳим эканини англатувчи статистикани тақдим этди.

Маълум бўлишича, уругвайлик футболчи жамоага келган 2014 йилдан кейин ҳужум дуэти жамоанинг 69,67% голларида қатнашган.

Месси ва Суарес ҳисобида умумий миқдорда 675 марта самарали ҳаракатни амалга оширган. Уларнинг 80 тасида ҳужумчилар бир-бирига ассистентлик қилган. Сўнгги олти мавсумда жуфтлик “Барселона”нинг 864 та голидан 595тасига муаллифлик қилган.

Ўқилган: 1501
Лионель Месси Луис Суарес

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича