Вальверде шартномани узайтирмаса, Анри "Барса"ни бошқариши мумкин

"Монреаль Импэкт" клуби бош мураббийи Тьерри Анри "Барселона"ни бошқариши мумкин бўлган мутахассислар рўйхатига киради.

Анрининг устунлик тарафлари: у "Барселона" клуби спорт директори Эрик Абидаль билан яхши муносабатда (улар терма жамоада бирга тўп суришган), шу билан бирга Анри "Барса" футболчилари Месси, Бускетс ва Пике билан алоқа қилади. Бундан ташқари "Барселона" клуби сафида франциялик футболчилар сони ҳам кўпайган.

"Барселона" раҳбарияти Анрининг "Монреал"даги фаолиятини кузатмоқда. Агар жамоанинг ҳозирги бош мураббийи Эрнесто Вальверде шартномасини узайтирмаса, 42 ёшли франциялик мутахассис "Барса"га олиб келиниши мумкин.

Ўқилган: 1892
Барселона Тьерри Анри Эрнесто Вальверде

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича