"Эспаньол"га қарши ўйин олдидан "Барселона" таркибида йўқотишлар бор

"Барселона" клуби Испания чемпионати 19-тур "Эспаньол" жамоасига қарши ўйин олдидан жароҳатланганлар ҳақида маълумот берди.

Дарвозабон Марк-Андре тер Стеген тиззасидаги муаммолар туфайли ўйинни ўтказиб юборади. Маълумотларга кўра, футболчининг сафга қайтиши тикланиш тезланишига боғлиқ.

Каталония клуби ярим ҳимоячиси Артур ҳали ҳам оёғидаги жароҳатидан қутулгани йўқ. Ушбу ноқулайликлар туфайли футболчи 3 ҳафта майдонга туша олмайди.

As нашрининг маълумотига кўра, 2 январгача жавоб берилган "Барселона" дарвозабони Нето ҳам жамоа сафига бугун келиб қўшилган. У ўз жароҳатидан кутилганидан ҳам тезроқ тикланди.

"Эспаньол" клубига қарши учрашув 4 январдан 5 январга ўтар кечаси Тошкент вақти билан 01:00да бошланади. 9 январь куни "Барселона" Испания Суперкубоги учун "Атлетико" билан учрашади.

Ўқилган: 2215
Барселона Испания чемпионати Марк Андре тер-Стеген Эспаньол

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича