Олимпиячиларимизни Тайландда қўллаб-қувватлаш истагида бўлган ҳамюртларимизга!

Хабарингиз бор, январь ойида Таиланд яшил майдонларида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Токио-2020 Олимпиада ўйинларига йўлланма тақдим этадиган мазкур мусобақада Ўзбекистон олимпия терма жамоаси юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Бутун Осиё футболи жамоатчилиги диққат-марказида бўладиган ушбу мусобақада сиз – азиз ишқибозларнинг қизғин қўллаб-қувватлаши футболчиларимизга янада руҳ ва шижоат бериши тайин.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси қитъа биринчилигида терма жамоамизни бевосита стадиондан қўллаб-қувватлаш истагида бўлган ҳамюртларимизга яқиндан маслаҳат ва кўмак беришга тайёр:

- Мухлисларга мусобақа давомида олимпия терма жамоамиз иштирокидаги футбол учрашувлари учун чипталар бепул тарзда тақдим этилади;   

- Таиландда терма жамоамиз ишқибозлари учун расмий фан-клуб томонидан атрибутикалар тақдим этилади.

Олимпиячиларимизни Таиландда қўллаб-қувватлаш истагида бўлган ҳамюртларимиз +998901759001 рақамига қўнғироқ қилиб, виза олиш тартиби, сафар сарф-ҳаражатлари, қайси Тур операторларига мурожаат қилиш ва бошқа шу каби масалалар бўйича маслаҳат олишлари мумкин.

Ўқилган: 1765
U-23 Осиё чемпионати Мухлислар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича