Дэвид Мойес - "Вест Хэм" бош мураббийи этиб тайинланди

Шотландиялик мутахассис Дэвид Мойес "Вест Хэм" бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Мойес "болғачилар" билан 1,5 йиллик шартнома имзолади. 56 ёшли мутахассис 2017 йилда ҳам "Вест Хэм" ҳам клубни бошқарган. Шундан кейин истеъфога чиқарилганди.
Эслатиб ўтамиз, "Вест Хэм" кеча Мануэль Пеллегринини истеъфога чиқарганди. Айни вақтда жамоа АПЛда 17-ўринда 19 очко билан бормоқда.

Дэвид Мойес эса "Сандерленд", "Эвертон", "Реал Сосьедад" ва "Манчестер Юнайтед" клубларини бошқарган.

Ўқилган: 1894
Англия чемпионати Вест Хэм Дэвид Мойес

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича