“Монако”да яна мураббий ўзгарди

“Монако” бош мураббий Леонарду Жардимни истеъога чиқарди ва унинг ўрнига Роберт Моренони бош мураббий этиб тайинлади.

42 ёшли мутахассис билан шартнома 2022 йилнинг июнь ойигача белгиланган, у келаси ҳафта янги жамоасида иш бошлайди.

Монегасклар матбуот хизмати ўтган мавсум Лига 1 да жамоани олиб қолгани учун Жардимга ташаккур билдириб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Роберт Морено Испания терма жамоасида бир муддат ишлади.

Ўқилган: 1818
Монако Франция чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича