“Манчестер Сити” ўз майдонида “Шеффилд”ни мағлуб этди

Англия чемпионатининг 20-туридан ўрин олган “Манчестер Сити” – “Шеффилд  Юнайтед” учрашуви ўз якунига етди. “Этихад” стадионида бўлиб ўтган баҳсда мезбонларнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг биринчи ярми майдон эгаларининг устунлигида ўтган балсада, бироқ танаффусга қадар ҳисоб ўзгармади. Иккинчи бўлим дебютида Серхио Агуэро манкунианларни олдинга олиб чиқди.

82-дақиқада Кевин де Брюйне жарима майдонига ёриб кирди ва ўзининг аниқ зарбаси билан якуний ҳисобни ўрнатди.

Шу тариқа, “Сити” 41 очко тўплаган ҳолда учинчи ўринда қолмоқда.

АПЛ, 20-тур

Манчестер Сити – Шеффилд Юнайтед 2:0

Голлар: 1:0 – 52 Агуэро, 2:0 – 82 де Брюйне.

Манчестер Сити – Браво, Зинченко, Эрик Гарсия, Уокер, Фернандиньо, Бернарду Силва (Гюндоган, 62), де Брюйне, Стерлинг (Габриэл Жезус, 88), Родри Эрнандес, Марез, Агуэро (Фоден, 81).

Шеффилд Юнайтед – Хендерсон, Стивенс, О`Коннелл, Башем, Болдок, Бешич (Макберни, 75), Флек, Робинсон (Макголдрик, 59), Норвуд, Иган, Муссе (Шарп, 83).

Огоҳлантиришлар: Бернарду Силва (59), Стивенс (85).

Ўқилган: 1337
Англия чемпионати Манчестер Сити Шеффилд Юнайтед

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича