Маненинг ягона голи "Ливерпуль"га 18-ғалабасини тақдим қилди

Англия Премьер-лигасининг 20-туридан ўрин олган "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашуви поёнига етди.

Ўйин 1:0 ҳисобида Юрген Клопп шогирдларининг кичик ғалабаси билан якунланди. Ягона тўпни Садио Мане 42-дақиқада киритди.

Унгача иккала жамоа ҳам бир қатор имкониятларга эга бўлди. Гол киритилган вазиятларда бош ҳакам голни инобатга олмади. ВАРнинг аралушидан кейин эса гол ҳисобланди.

Орадан кам вақт ўтиб, "Вулверхэмптон" клуби ҳам тўп киритишнинг уддасидан чиқди. Бироқ ВАР ушбу вазиятларда рақиб футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда эканлигини аниқлади.

Танаффусдан кейин ўйинда иккала жамоа ўзгартириши қилди. Бироқ бу эса гол бўлишига етарли бўлгани йўқ.

Шу  тариқа, "Ливерпуль" очколарини 55тага етказиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлаб олди.

АПЛ, 20-тур

Ливерпуль - Вулверхэмптон - 1:0
Гол: 1:0 – 42 Мане.

Ливерпуль – Алиссон, ван Дейк, Робертсон, Гомес, Александер-Арнолд, Хендерсон, Вейналдум (Милнер, 86), Лаллана (Кейта, 67), Мане, Салоҳ, Фирмино (Ориги, 86).

Вулверхэмптон – Руй Патрисиу, Кастро, Беннетт, Килмен, Рубен Винагре, Дендонкер (Траоре, 58), Моутинью, Нету, Рубен Невеш (Саисс, 58), Коуди, Диогу Жота (Хименес, 72).

Ўқилган: 936
Англия чемпионати Вулверхэмптон Ливерпуль

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича