Кевин-Принс Боатенг: Ҳозир футбол шунчаки бизнес

"Фиорентино" ярим ҳимоячиси Кевин-Принс Боатенг замонавий футбол ҳақида ўз фикрини билдирди.

"Бу барча пуллар – бошга битадиган бало. Футбол ҳозир шунчаки бизнес, биз эса оддий рақамлармиз. Агар формада бўлмасанг, шунчаки алмаштиришади нуқта. Бошқа ҳеч қандай ўзгариш йўқ ва бу аламли.

Баъзи пайтларда мен машғулотларга қувонч билан бораман, баъзида эса йўқ. Ўз истъедодини кўрсатмайдиган футболчиларни кўрсам жахлим чиқади.

Баъзи 19 ёшлилар "Мерседес" минишади, маош олишади ва хурсад бўлиб юришади. Уларда истъедод бор ва бошқа ҳеч нарса қилишмаяпти, қўшимча машғулотлар йўқ. Улар инстаграмда пост қолдиришдан бошқа нарса қилишмайди. Машғулотларга охирида келиб биринчи бўлиб кетишади", - дейди Боатенг.

Ўқилган: 2067
Европа футболи Фиорентина

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича