“Манчестер Юнайтед” сафарда “Бёрнли”ни мағлуб этди

Англия чемпионатининг 20-туридан ўрин олган “Бёрнли” – “Манчестер Юнайтед” учрашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонлар минимал ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувни манкунианлар ҳужумкор руҳда бошлашди, ҳисоб эса 43-дақиқага келиб очилди. Антони Марсьяль рақиб ҳимоясидаги хатодан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. 

Маркус Рэшфорд ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтнинг сўнггисида қарши ҳужумни гол билан якунлади ва Сульшер шогирдлари муҳим ғалабани қўлга киритишди.

АПЛ, 20-тур

Бёрнли – Манчестер Юнайтед 0:1

Гол: 0:1 – 44 Марсьяль, 0:2 - 90+5 Рэшфорд.

Бёрнли – Поуп, Ми, Тэйлор, Бардсли, Тарковски, Корк, Вествуд, Хендрик (Родригес, 59), Макнил, Вуд, Барнс (Гудмундссон, 68).

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уильямс, Янг, Линделеф, Магуайр, Перейра (Лингард, 73), Матич, Джеймс, Фред, Марсьяль, Рэшфорд.

Огоҳлантиришлар: Бардсли (23), Ми (61), Тэйлор (71).

Ўқилган: 2394
Англия чемпионати Бёрнли Манчестер Юнайтед

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича