“Монако” клуби бош мураббийи Леонарду Жардим бугун истеъфога чиқарилади.
Monaco-Matin нашрининг хабар қилишича, бугун португалиялик мутахассис учун Монакодаги сўнгги кун бўлади. Мазкур қарор клуб раҳбариятининг кечаги йиғилишида қабул қилинган.
Тез орада “Монако” Жардимнинг истеъфосини эълон қилиши кутилмоқда.
45 ёшли мутахассис 2014 йилдан буён жамоада ишлаб келади. У 2018 йилда истеъфога чиқарилган бироқ бироз вақт ўтиб ўз ўрнига қайтарилганди.
“Монако” бугун Жардимни истеъфога чиқаради
Ўқилган: 1545