![](/media/article-img/2019/12/28/uff-uz-1901.jpg)
Англия Премьер-лигасининг 19-туридан ўрин олган "Вулверхэмптон" ҳамда "Манчестер Сити" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Унда 3:2 ҳисоби қайд этилиб, майдон эгаларининг ғалабаси билан якунланди.
Қизиқиғи шундаки, "Сити" 55-дақиқагача икки тўп фарқи билан олдинда бораётган эди. Аммо, ўйинда кечкин бурилиш қилган "Вулверхэмптон" футболчилари якунда 3 та гол уриб, ғалабани тортиб олишди.
Тўғри, баҳснинг 12-дақиқасида Эдерсон майдондан четлатилганди. "Шаҳарликлар" учрашувни битта кам бўлиб ўтказишди.
Ўйиндан кейин Пеп Гвардиола энди чемпионлик учун курашдан фойда йўқ, қабилида гап қистириб кетди.
Англия чемпионати, 19-тур
Вулверхэмптон – Манчестер Сити 3:2 (0:1, 3:1)
Голлар: 0:1 – 25 Стерлинг, 0:2 – 50 Стерлинг, 1:2 – 55 Траоре, 2:2 – 82 Хименес, 3:2 – 89 Доэрти.
Вулверхэмптон – Руй Патрисиу, Дендонкер, Коуди, Саисс, Доэрти, Рубен Невеш, Моутинью, Кастро (Рубен Винагре, 73), Траоре, Хименес (Беннетт, 90), Диогу Жота (Нету, 79).
Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Отаменди, Фернандиньо, Менди, Родри Эрнандес, Бернарду Силва, Марез (Эрик Гарсия, 46), де Брюйне (Гюндоган, 67), Стерлинг, Агуэро (Браво, 14).
Огоҳлантиришлар: Отаменди (60).
Четлатиш: Эдерсон (12).
****
Ўйин статистикаси билан танишинг: