Ҳужумчи Эдинсон Кавани январь ойидаги трансфер мавсумида "ПСЖ"ни тарк этмоқчи.
32 ёшли футболчи учун энг қулай жой "Атлетико" клуби бўлиб қолмоқда ва у жамоа бош мураббийи Диего Симеоне билан трансфер борасида гаплашишга эришди.
Cadena SER нашрининг маълумот беришича, уругвайлик футболчи қишда "ПСЖ" клубини тарк этиш учун барча имкониятларини ишга солади. Кавани Испания чемпионатига ўтишни истамоқда.
Футболчининг "ПСЖ" билан амалдаги шартномаси 2020 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Кавани қатъий равишда "ПСЖ"ни тарк этмоқчи
Ўқилган: 1941