2016-йил 19-октабрда “Арсенал” ўз майдонида Болгариянинг “Лудогорец” жамоасини 6-0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Месут Ўзил хет-трик ва битта ассистентликни ўз ҳисобига ёзган бўлса, Санчес, Уолкот ва Окслейд-Чемберлен биттадан гол уришга муваффақ бўлишди. Ўзилнинг гол уришига Перес икки марта қарашган бўлса, бир марта Санти Касорланинг тўп узатишидан сўнг германиялик футболчи рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Ҳаммаси яхшидек эди. Мухлислар жудаям хурсанд. Аммо ҳар доим қувонч ва қайғу ёнма-ён юради. Ўша куни Лондонда ҳам шундай бўлди. 57-дақиқада Санти Касорла ўрнига Муҳаммад эль-Ненни майдонга тушди. Ўша пайтда ҳеч ким тасаввур қилмаганди, бу ўйин испаниялик ярим ҳимоячиси учун “Арсенал” либосидаги сўнггиси эканлигини. Жароҳат туфайли 618 кунни ўтказиб юборди. Бу вақт оралиғида “Канонирлар” 100 дан ортиқ ўйин ўтказишди. 2018-йил ёзида шартномаси тугаганлиги сабабли Санти Лондонни тарк этди.
Аввалига шифокорлар оддий муолажалар билан футболчини даволашга уриниб кўришди. Лекин фойдаси бўлмаганлиги сабаб 2016-йил декабр ойида уни операция столига ётқизишди. Шундан сўнг яна 8 марта операция столига ётишга мажбур бўлди.
Арсен Венгер эса бу унинг футбол оламида кўрган энг ёмон жароҳати эканлигини айтиб ўтганди. Лондонликлар шифокори уни тузалишига анча вақт кетишини, у ҳозир шунчаки уй атрофини ва боғларни сайр қилиши мумкинлиги ҳақида хабар қилди. Сантининг футболчилик фаолияти давом этади деб ҳеч ким ўйламаган эди. Фақатгина унинг ўзи бунга ишонарди. У келажакка оптимистик руҳда қараган ва касалликни енгиб ўтиб, яна футбол билан шуғулланиши ҳақида гапирарди. У футболга қайтишни орзу қиларди. Майли “Арсенал” даражасида бўлмаса ҳам, пастроқ даражадаги клуб сафида майдонга тушишни истарди.
“Канонирлар” билан шартномаси якунига етгач клубсиз қолди. Испания қайтди ва футболга қайтиш орзуси билан яшади. “Алавес” билан келишувга эришди ва жамоа ёшлари билан шуғулланишни бошлади.
Кейин “Вильярреал” футболчига ёрдам қўлини чўзди. Бу жамоа Санти учун қадрдон ҳисобланади. 2018-йил ёзида мавсумолди тайёргарлигининг бир қисмини “Сариқ субмариналар” сафида ўтказди. “Эркулес” билан ўтган ўртоқлик ўйинида Касорла заҳирадан майдонга тушаётганда бутун стадион уни ўрнидан турган ҳолда кутиб олди. 6-августда эса “ Вильярреал” футболчи билан 2 йиллик шартнома имзолаганини эълон қилди.
Жуда узоқ муддатлик жароҳатдан сўнг футболчи яна майдонга қайтди. Яна ўша қадрдон Испаниясида футбол ўйнаяпти.
“Ҳар сафар шанба келганда, мен майдонга тушишимни ўйласам, бу туш эмас, ҳақиқат эканлигига ўзимни ишонтиришга уринаман! Мен майдонда ўтказадиган ҳар бир дақиқамни қадрлайман.Баъзи футболчилар норози бўлишади, заҳирадан ўйинни кузатганларида, айнан улар билан бирга заҳирадан ўйинни кузатишга бўлса-да мен шифохонада касаллик билан курашдим.” – деган эди Касорла.
Ҳозирда “ Вильярреал ” еворкубоклар зонаси учун курашаётган жамоа ҳисобланади. Касорла жамоа сафида порлаяпти. 4 та гол ва 4 та ассистентлик. 34 ёшли футболчи учун, бир неча йил жароҳат билан курашган футболчи учун ажойиб натижа.
Касорланинг тажрибаси унга Испаниядаги ярим ҳимоячилар ичида етакчилардан бўлишини таъминлаб беради. Ла Лигада у 10 та самарали тўп узатишни амалга оширди. Ундан фақатгина “Севилья” футболчиси Хесус Навас кўпроқ тўп узатган.
Касорла мавсум сўнгига қадар жамоанинг евркубоклар зонасида қолишига ёрдам бера олади. Балки жамоа кучли 4 таликка кириб, келаси мавсум Чемпионлар Лигасида қанашар. Сантининг жамоасида “Гранада” “Севилья”, “Реал Сосьедад”, “Атлетик” каби жамоалар билан курашда бемалол ютиб чиқишга имконият бор. Юқоридаги 3 талик эса ҳар доимгидек банд. Санти Касорла ҳам интервюларида жамоаси муваффақияти учун қўлидан келганча ёрдам бермоқчи эканлигини айтиб ўтди.
Сантининг майдонга қайтиши, охирги йиллардаги Испания тарихидаги энг ҳурматга сазовор воқеага айланди. У “Арсенал”га ўтмасдан аввалроқ ҳам, жароҳатлар гирдобида қолишидан аввал ҳам машҳур эди. Аммо шунча пайтлик жароҳатдан сўнг ҳам майдонга қайтиб, юқори натижалар қайд этаётгани уни Испания афсоналари қаторига қўшилишига ёрдам берди. Касорла тушаётган ҳар бир ўйинда мухлислар уни олқишлашмоқда. Ҳатто, у рақиб майдони бўлса-да. Ўтган ойда “Камп Ноу”да “Барселона”га қарши баҳсда майдонга тушганида ҳам, бутун стадион уни олқишлади. Жамоаси 2-1 га ютқазган бўлса-да, у “ Вильярреал ”даги ягона голга муаллифлик қилди. Ўша гол жуда чиройли урилганди.
Декабр ўрталарида Касорла...
 
Давоми бу ерда