Азар Испания Суперкубогини ўтказиб юборади

“Реал” ярим ҳимоячиси Эден Азар Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган Испания Суперкубогини ўтказиб юборади, деб хабар бермоқда Marca нашри.

Бошида “қаймоқранглилар” белгиялик футболчини Суперкубокда қатнашишини тахмин қилган эди, бироқ реабилитация жараёни чўзилиб кетди.

Манбанинг хабар қилишича, Азар январь ойининг охирида сафга қайтиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Азар Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи доирасида ПСЖга қарши бўлиб ўтган ўйинда жароҳат олган эди.

Ўқилган: 2035
Испания Суперкубоги Реал Мадрид Эден Азар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича