Англия чемпионати, 19-тур. "Лестер" – "Ливерпуль" 0:4

Англия чемпионатининг 19-туридан ўрин олган "Лестер" ҳамда "Ливерпуль" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Унда 0:4 ҳисоби қайд этилиб, меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди.

Ўйинда Роберто Фирмино иккита гол урди. Милнер пенальтида битта гол урган бўлса, Александер-Арнолд ҳам ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди.

Учрашувни ўзига хос шоу билан бошлаган "Лестер" якунда ўз дарвозасидан тўўртта гол олиб чиқди.

Шу тариқа "Ливерпуль" уч очкога эга бўлди ва уни ҳеч ким тўхтата олмаяпти.

Англия чемпионати, 19-тур
Лестер – Ливерпуль 0:4 (0:1, 0:3)
Голлар: 0:1 – 31 Фирмино, 0:2 – 71, пенальти Милнер, 0:3 – 74 Фирмино, 0:4 – 78 Александер-Арнолд.
Лестер – Шмейхель, Рикарду Перейра, Эванс, Сеюнджю, Чилуэлл, Ндиди, Барнс (Олбрайтон, 58), Прат (Перес, 72), Тилеманс, Мэддисон (Чоудури, 76), Варди.
Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд, Гомес, ван Дейк, Робертсон, Кейта (Милнер, 70), Хендерсон (Лаллана, 82), Вейналдум, Салах (Ориги, 70), Фирмино, Мане.
Огоҳлантиришлар: Гомес (62), Мэддисон (73).

Учрашув статистикаси билан танишинг:

лестер ливерпуль статистика 2019

Ўқилган: 2848
Англия чемпионати Лестер Ливерпуль Статистика

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича