Кавани “Атлетико”да қанча маош олиши маълум бўлди

“ПСЖ” клуби ҳужумчиси Эдинсон Кавани “Атлетико” билан шартнома борасида келишиб олди.

La Gazzetta dello Sport нашрининг хабар қилишича, 32 ёшли футболчи мадридликлар билан 2023 йилга қадар мўлжалланган шартнома борасида келишувга эришган. Улан маоши йилига 12 млн еврони ташкил этади.

Кавани ёзда эркин агент мақомини олади ва футболчи январдан янги жамоаси билан билан расмий музокараларга киришиши мумкин бўлади.

Ўқилган: 1944
Атлетико М Трансферлар Эдинсон Кавани

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича