"Арсенал"нинг собиқ бош мураббийи Унаи Эмери тез орада ишга қайтиши мумкин. Бу ҳақда Le10Sport нашри хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, унга "Монако" раҳбарияти таклиф билан чиққан. Монегаскликлар тез орада истеъфога чиқариладиган Леонарду Жардим ўрнига айнан Эмерини таклиф қилиш режасини тузиб қўйишган.
Шунингдек, "Валенсия"нинг собиқ устози Марселино Торал номзоди ҳам "Монако" бошқарувига таклиф қилиниши мумкин.