Яқинда Почеттино ўрнига Жозе Моуриньо “Тоттенхем” мураббийига айланди. Ҳозир Жозенинг олдида чемпионатда кучли 4 ликка кириш ва Чемпионлар Лигасига чиқиш вазифалари турибди.
Мураббий ҳозирча жамоа таркибидан кўнгли тўқлиги ҳақида гапирди. Аммо бу биринчи мағлубиятгача. Кейин яна эски “ашула” бошланади: “Янги футболчилар керак.”
Ҳозирча ҳаммаси ўрнида экан, келинг сиз билан Моуриньонинг 10 та энг йирик трансферларини ёдга олсак.
  1. Эрик Байли. “Вильярреал” дан “Манчестер Юнайтед”га (38 млн евро)
Моуриньо “МЮ” мураббийи этиб тайинланган заҳоти жамоа ҳимоясини кучайтириш ҳақида бош қотира бошлади. Испаниядан Эрик Байли олиб келинди. Унинг трансфер нархи 38 млн евро.
Ивуарлик футболчи бошида жуда яхши ўйин кўрсатди. Аммо жароҳатидан кейин эски формасига қайта олмади. Рақобатда Магуайр ва Линделефга ютқазиб қўйди.
  1. Диего Коста. “Атлетико”дан “Челси”га (38 млн евро)
Эрик билан бўлган воқеа такрори: Жозе жамоага келди ва ҳужум чизиғини кучайтириш ҳақида бош қотира бошлади. Бошида Коста голлари билан ҳаммани хурсанд қилди.
Аммо кейинчалик ҳужумчи ва мураббий ўртасида турли келишмовчиликлар келиб чиқди. Иккаласининг ҳам характери тушунарсиз. Иккаласи ҳам қайсар. Яхшики, жамоадан Моуриньо кетди. Лекин Диего янги мураббий, Конте билан ҳам чиқиша олмади.
  1. Майкл Эссьен. “Лион”дан “Челси”га (38 млн евро)
2005-йилда Моуриньо “Лион” хавбеки учун 38 млн евродан воз кечди ва адашмади. Жозе ундан унумли фойдалана олди ва ўша пайтнинг энг кучли таянч футболчисига айлантира олди. Майкл жамоа билан 250 дан ортиқ ўйин ўтказди ва жамоанинг афсоналаридан бири ҳисобланади.
“Аристократлар” сафида ўтказган 8 мавсуми давомида Майкл 2 марта Англия чемпионлигини, 4 марта Англия Кубогини,1 марта Лига Кубоги, Чемпионлар Лигаси ва Англия суперкубогини қўлга киритган.
  1. Дидье Дрогба. “Марсел”дан “Челси”га (38.5 млн евро)
Афсонавий футболчининг Англияга келиши жуда қийин бўлган. “Марсел” президенти Кристоф Буш уни қўйиб юборишни истамаганди. Ниҳоят 38 млндан кўпроқ пул тўлашганидан сўнг, мажбур рози бўлганди.
Дрогба жамоанинг ҳақиқий етакчисига айлана олди. 2012-йил “Челси” мухлислари интиқ бўлиб кутган Чемпионлар Лигаси совринини ютишга катта ҳиссасини қўшди. 88-дақиқагача 1-0 ҳисобида ютқазаётган пайтда боши билан “Бавария” дарвозасига гол киритиб ҳисобни 1-1 кўринишига олиб келди ва пеналтилар сериясида ҳам ҳал қилувчи голни урганди.
6.Генрих Мхитарян. “Боруссия Дортмунд”дан “Манчестер Юнайтед”га (42.5 млн евро)
Мхитаряннинг келиши мухлисларни жуда хурсанд қилганди ва Моуриньо ҳам унга умид боғлаганди. Аммо португалиялик мутахассис унга майдонда мос позитсия танлай олмади ва Мики ўзини кўрсата олмади.
Генрих “МЮ” сафида 1,5 мавсумини ўтказди ва 2018-йил ёзида жамоа уни Санчесга алмаштирди. Бу рокировка учун “Қизил иблислар” раҳбарияти афсуслангани тайин.
  1. Андрей Шевченко. “Милан”дан “Челси”га (43,9 млн евро)
2006-йилда Андрейнинг Миландан Лондонга кўчиб ўтишига Жозенинг ўзи ош-қош бўлди. Аввалига Шевченко учун ҳаммаси яхши бошланганди. Биринчи ўйинининг ўзидаёқ “Ливерпул” дарвозасига гол киритганди. Кейинчалик эса ишлари орқага кета бошлади. Англиядаги 2 йиллик фаолиятидан ёдда қоладиган нарсалари белидан олган жароҳати ва 2 та оператсияси бўлди.
  1. Неманья Матич. “Челси”дан “Манчестер Юнаед”га (44,7 млн евро)
Моуриньо “Челси”дан кетаётганда ўзи билан бирга Матични ҳам олиб кетди. Матич “МЮ” сафида марказ учун фойдали футболчига айланди. Майдон марказидаги барча “қора ишлар”ни Погбадан олиб сериялик футболчи зиммасига юклади.
Моуриньо жамоадан кетгач, Матич ҳеч кимга керак бўлмай қолди. Сульшернинг режаларида унга жой етмади. Миш-мишларга қараганда “Ювентус” ва “Интер” футболчини қишки трансферлар вақтидаёқ қўшиб олиш ниятида.
  1.  

Давоми бу ерда