"Ньюкасл" ҳужумчиси Энди Кэрролл клуб билан янги шартнома имзолаши мумкин.
Mirror нашрида ёзилишича, "ҳаккалар" 30 ёшли Кэрролл билан 2021 йилнинг ёзига қадар шартномани узайтирмоқчи. Аслида унинг шартномаси мавсум якунида поёнига етади.
Эътиборлиси шундаки, Кэрролл жорий мавсумда АПЛ доирасида 11та ўйинда бирорта гол ура олмади.