"Наполи" ҳимоячиси "Марсель"га ўтиши мумкин

"Наполи" ҳимоячиси Фаузи Гулям фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин.

La Repubblica нашри тарқатган хабарга кўра, 28 ёшли футболчи хизматига "Марсель" клуби қизиқиш билдирмоқда. Улар футболчини қишки трансферлар вақтида ўз сафига қўшиб олиши мумкин.

Ўз навбатида Гулямнинг ўзи ҳам "Наполи"ни тарк этишга қарши эмас. Женнаро Гаттузо бош мураббийи этиб тайинлаганидан сўнг унинг асосий таркибга кириш имконияти камайган.

Эслатиб ўтамиз, "Наполи" Гулямни 2014 йилдан  "Сент-Этьен" клубидан 5 млн евро эвазига сотиб олганди.



Ўқилган: 1748
Марсель Наполи Фаузи Гулям

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича