"Фиорентина"нинг янги бош мураббийи маълум бўлди

"Фиорентина" клуби раҳбарияти Жузеппе Якинини жамоанинг бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти маълум қилди.

55 ёшли мутахассис 28 декабрь куни расман бош мураббий сифатида таништирилади. 29 декабрь санасидан эса расман иш бошлайди.

Ушбу мутахассис ўтган ҳафтада жамоа бош мураббийи вазифасидан озод қилинган Винченцо Монтеллани ўрнини эгаллади.

Маълумот учун, Якини 1989-1994 йилларда "Фиорентина" сафида тўп сурган.

Ўқилган: 1490
Фиорентина

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича