"Зенит" клуби ҳужумчиси Артем Дзюба РФС ва "Спорт-Экспресс" нашрлари талқинига кўра 2019 йилнинг энг яхши футболчиси бўлди.
Ушбу соврин тўрт йил аввал таъсис этилган эди. Бундан олдин ушбу совринни ҳужумчи Федор Смолов (2016), ярим ҳимоячиси Куинси Промес (2017) ва Артем Дзюба (2018) қўлга киритишган. Шу тариқа, "Зенит" ҳужумчиси ушбу ютуқни кетма-кет иккинчи маротаюа қўлга киритди.
Ушбу совринга Россия премьер-лигасида 2019 йили тўп сурган барча футболчилар ва Россия термасининг ҳорижда тўп сурувчи ўйинчилари қўлга киритиши мумкин.
Жорий мавсум Дзюба "Зенит" сафида 19та ўйин ўтказди ва уларда 11та гол, 9та голли узатмани амалга оширди. Айни пайтда Артем Россия чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлиб турибди.
Россиянинг 2019 йилдаги энг яхши футболчиси аниқланди
Ўқилган: 1932