"Эспаньол" клуби бош мураббийи Пабло Мачинни вазифасидан озод қилинди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Мачиннинг истеъфосига сабаб сифатида клубнинг охирги вақтларда қайл этган натижалар кўрсатилган. 44 ёшли мутахассис каталонияликларни 7 октябрь кунидан буён бошқариб келаётганди. Унинг қўл остида клуб 9та ўйиннинг 1тасида ғалаба қозонди.
Айни вақтда "Эспаньол" 10 очко билан мусобақа жадвалида сўнгги 20-ўринда бормоқда.