"Лион" қишда 3 нафар футболчини сотиб олмоқчи

"Лион" клуби раҳбарияти қишки трансферлар мавсумида таркибда ўзгаришларни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Telefoot нашри тарқатган хабарга кўра, Руди Гарсия таркибни кучайтириш истагида "Эвертон"дан ҳимоячи Люк Динь, "Атлетико" ва "Галатасарой" клублари ярим ҳимоячилари Тома Лемар ва Стивен Нзонзини сотиб олмоқчи.

Аввалроқ клуб "ПСЖ" ярим ҳимоячиси Юлиан Дракслер бўйича таклиф билан чиққан. Бироқ парижликлар уни ижарага беришни истамаганди.

Ўқилган: 1714
Лион Франция термаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича