“Атлетико”да сафарда “Бетис”ни мағлуб этди

Испания чемпионатининг 18-туридан ўрин олган “Бетис” – “Атлетико” учрашуви ўз якунига етди. Унда мадридликларнинг қўли баланд келди.


Учрашувнинг 58-дақиқасида Анхел Корреа меҳмонларни олдинга олиб чиққан бўлса, 84-дақиқада Альваро Мората жамоасининг иккинчи голини урди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Марк Бартра ҳисобни қисқартиришга эришди.

Шу тариқа, мадридиклар 4-ўринга кўтарилиб олишди.

Ла Лига, 18-тур

Бетис – Атлетико 1:2 (0:0, 1:2)

Голлар: 0:1 – 58 Корреа, 0:2 – 84 Мората, 1:2 – 90 Бартра.

Бетис – Роблес, Эмерсон, Манди (Тельо, 83), Бартра, Морено, Гуардадо (Лайнес, 70), Каналес, Фекир, Хоакин, Феддаль, Морон (Иглесиас, 60).

Атлетико – Облак, Хименес, Триппьер, Фелипе, Лоди, Сауль, Лемар (Корреа, 57), Эррера, Томас, Жоау Феликс (Льоренте, 89), Мората.

Огоҳлантиришлар: Жоау Феликс (42), Манди (51), Томас (55), Мората (67), Бартра (80).

Ўқилган: 1287
Атлетико М Испания чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича