"Манчестер Юнайтед" АПЛнинг сўнгги ўриндаги жамоасига мағлуб бўлди

Англия Премьер-лигасининг 18-турида "Манчестер Юнайтед" клуби сафарда "Уотфорд"га мағлубиятга учради.

«Викарэдж Роуд» стадионида старт олган ўйиннинг дастлабки бўлимида иккала жамоада ҳам вазиятлар юзага келди. Бироқ икки жамоа ҳам ҳисобни оча олмади.

Танаффусдан кейин "Уотфорд" кўпроқ ҳужумларни ташкил қилди. Бу эса 50-дақиқада Сарр "қизил иблислар" дарвозасини ишғол қилди, - 1:0.

Бу голдан тўрт дақиқа ўтиб, "Уотфорд" учрашувдаги иккинчи голни уришга эришди. Тройд Дини пенальтидан гол урди. ВАР томонидан ушбу вазиятдаги ҳолат кўриб чиқилди ва бош ҳакам Де Хеа қўриқлаётган дарвозага пенальти белгилади.

Қолган дақиқаларда "Манчестер Юнайтед" клуби вазиятни ўнглаш учун ҳаракат қилди.
Бироқ ҳисоб ўзгаришсиз қолди. Шу тариқа, "Уотфорд" бу сафар "Манчестер Юнайтед" клубини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ушбу ғалабадан кейин мезбонлар ўз очколари сонини 12тага етказди. Оле-Гуннар Сульшер шогирдлари эса 25 очко билан 8-ўринда қолди.

АПЛ, 18-тур

Уотфорд - Манчестер Юнайтед - 2:0
Голлар: 1:0 – 50 Сарр, 2:0 – 54, пенальти Дини.

Уотфорд – Фостер, Мариаппа, Фемения, Кэткарт, Кабаселе, Дукуре (Чалоба, 69), Капу (Перейра, 77), Хьюз, Сарр (Саксесс, 87), Дини, Деулофеу.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Магуайр, Уан-Биссака, Шоу, Линделеф, Мактомини (Мата, 72), Лингард (Погба, 64), Джеймс (Гринвуд, 58), Фред, Марсьяль, Рэшфорд.

Огоҳлантиришлар: Капу (36), Шоу (38), Дукуре (51).

Ўқилган: 915
Англия чемпионати Манчестер Юнайтед Уотфорд

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича