Голландия чемпионатининг 18-турида "Аякс" клуби ўз майдонида "Ден Хаг" клубини 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Шу тариқа, "Аякс" клуби 2019 йилда барча мусобақалардаги 163-голини уришга эришди. Бу жамоа тарихидаги энг яхши натижадир.
Ҳозирда "Аяск" Голландия чемпионатининг 18-туридан кейин турнир жадвалини бошқармоқда. Клуб ортда тур давомида 58та гол уришга эришди.