"Шальке" дарвозабони Александр Нюбель фаолиятини "Бавария"да давом эттиради.
Bild нашри тарқатган хабарга кўра, мюнхенликлар 23 ёшли дарвозабон билан 5 йиллик шартнома борасида келишувга эришган. Нюбельнинг "Шальке" билан шартномаси мавсум охирида якунланади.
Шундан кейин у эркин агент мақомида "Бавария" сафига кўчиб ўтади. "Бавария"нинг асосий голкипери Мануэль Нойер 2023 йилда фаолиятини якунламоқчи.