Африка футбол конферецияси (CAF) қитъанинг энг яхши футболчиси учун топшириладиган совринга номзодларни эълон қилди.
Ғолиблик учун учталик рўйхатидан "Ливерпуль" ва Миср терма жамоаси Муҳаммад Салоҳ, унинг жамоадоши, Сенегал термасидан Садио Мане ҳамда "Манчестер Сити" ва Жазоир терма жамоасидан Риёд Маҳрезлар жой олди.
Тақдирлаш маросими эса 2020 йилнинг 7 январь куни Мисрда ўтказилади.
Маълумот учун, ушбу соврининг 2017 ва 2018 йилдаги ғолиби Муҳаммад Салоҳ бўлган эди.