"Галатасарой" клуби "ПСЖ"нинг собиқ футболчисига шартнома таклиф қилди

"ПСЖ"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Хатем Бен-Арфа фаолиятини Туркия Суперлигасида давом эттириши мумкин.

Goal нашри тарқатган хабарга кўра, "Галатасарой" клуби 32 ёшли франциялик хавбекга 18 ойлик шартнома таклиф қилди. Ҳозирда Бен-Арфа эркин агент сифатида ўзига янги жамоа изламоқда.

Маълумот учун, Бен-Арфанинг сўнгги жамоаси Франциянинг "Ренн" клуби бўлган эди. Шундан буён у ўзига янги жамоа излашда давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Хатем фаолияти давомида «Лион», «Марсель», «Ньюкасл», «Халл Сити» ва «ПСЖ» жамоаларида тўп сурган.

Ўқилган: 760
Галатасарой Ренн Хатем Бен-Арфа

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича