"ПСЖ" ярим ҳимоячиси Юлиан Дракслер фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин.
RMC нашри тарқатган хабарга кўра, 26 ёшли германиялик футболчи хизматига "Ницца" клуби қизиқиш билдирмоқда. "ПСЖ" трансферини 20 млн еврога баҳоламоқда.
"Ницца" эса уни мавсум якунига қадар ижарага олмоқчи. Аввалроқ "Лион" ҳам унга таклиф билан чиққан эди.
Бу мавсумда Дракслер "ПСЖ" сафида Франция чемпионатида 6та учрашувда майдонга тушди ва 2та голли узатмани амалга оширди.