“Барселона” ўзида “Алавес”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Испания чемпионатининг 18-туридан ўрин олган “Барселона” – “Алавес” учрашуви ўз якунига етди. “Камп Ноу”да кечган баҳсда мезбонларнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг 14-дақиқасида Антуан Гризманн ҳисобни очган бўлса, биринчи бўлим якунланиши арафасида Артуро Видал мезбонларнинг иккинчи голини урди.

Иккинчи бўлим дебютида меҳмонлар ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлишди, бироқ орадан кп ўтмай Лео Месси ўзининг аниқ зарбаси билан ҳисобни яна оширди. 75-дақиқада Луис Суарес пенальтини аниқ бажариб якуний ҳисобни ўрнатди.

Шу тариқа, “Барселона” ушбу ғалабадан кейин турнир пешқадамига айланди.

Ла Лига, 18-тур

Барселона – Алавес 4:1

Голлар: 1:0 – 14 Гризманн, 2:0 – 45 Видаль, 2:1 – 56 Пере Понс, 3:1 – 69 Месси, 4:1 – 75, пенальти Суарес.

Барселона – тер Стеген, Пике, Умтити, Серджи Роберто (Семеду, 85), Альба, Аленья, Бускетс (де Йонг, 79), Видаль, Месси, Суарес (Карлес Перес, 85), Гризманн.

Алавес – Пачеко, Дуарте, Эли, Агиррегабириа, Химо Наварро, Ману Гарсия, Алеиш Видаль (Берк, 86), Хави Муньос (Риоха, 53), Вакасо (Хоселу, 70), Пере Понс, Лукас Перес.

Огоҳлантиришлар: Алеиш Видаль (66), Умтити (67), Вакасо (67), Агиррегабириа (74), Эли (84), Альба (88).

Ўқилган: 1121
Алавес Барселона Испания чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича