"Фиорентина" Винченцо Монтеллани истеъфога чиқарди

"Фиорентина" раҳбарияти бош мураббийи Винченцо Монтеллани истеъфога чиқарганини эълон қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

"Клуб раҳбарияти охирги вақтлардаги натижаларни таҳлил қилди. Натижада, Монтелла ва унинг мураббийлар штаби билан хайрлашишга қарор қилди", - дейилади клуб матбуот хизмати эълон қилган хабарда.

"Фиорентина" А Сериянинг 17 турдан кейин 17 очко билан 14-ўринни эгаллаб турибди.

Ўқилган: 1278
Винченцо Монтелла Италия чемпионати Фиорентина

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича