"Челси" ҳужумчиси Оливье Жиру қишки трансферлар мавсумида жамоасини алмаштириши мумкин.
Goal нашри тарқатган хабарга кўра, франциялик ҳужумчига "Бордо" клуби томонидан ҳам таклиф тушган. Улар Жиру бўйича музокараларга киришган. Бироқ "Интер" клуби ҳам Оливье бўйича анчадан бери музокара олиб бормоқда.
"Интер" бош мураббийи Антонио Конте Жируни ўз жамоаси сафида кўришни истамоқда. У таркибда рақобатни кучайтириши мақсадида Жируни А Серия жамоасига таклиф қилмоқчи.
Бу мавсумда Оливье Жиру "Челси" сафида АПЛ доирасида 5та учрашувда майдонга тушди.