"Фиорентина" клуби раҳбарияти бугун бош мураббий Винченцо Монтеллани истеъфога чиқариши мумкин.
Sky Sport Italy нашри тарқатган хабарга кўра, раҳбарият Монтеллани истеъфога чиқариш борасида муҳим бир қарорга келди. Жамоа А Сериянинг 17-турида "Рома" (1:4)га йирик ҳисобда мағлубиятга учради.
Ҳозирда "Фиорентина" А Сериянинг 17-туридан кейин 17 очко жамғариб, 14-ўринни эгаллаб турибди.